Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 172 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (477-сон, 30.07.2025 й.) билан “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

  • Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (ваколатли орган) томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади. 
  • Талабгор бунинг учун ваколатли орган ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.
  • Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
  • Ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.
  • Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.
     
Chat