Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 170 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (480-сон, 31.07.2025 й.) билан “Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди. 

Регламент умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти инфратузилмасига нисбатан қўлланади.

Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темир йўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темир йўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:

▪️ мувофиқлик белгиси;
▪️ рақам;
▪️ ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
▪️ ишлаб чиқарилган сана;
▪️ резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар.

Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

мажбурий сертификатлаш;

мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш.

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:

маҳсулот партияси - маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;

серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга - 3 йилдан ошмаслиги керак.

Chat