Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 50 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (479-сон, 31.07.2025 й.) билан “Рақамли криминалистика соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 


  • Низомга кўра, рақамли криминалистика соҳасида мутахассисларнинг малакаси ҳар 2 йилда оширилади.
  • Мутахассисларнинг малакасини ошириш ўз ихтисослиги бўйича камида 1 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар учун ташкил қилинади.
  • Мутахассислар малакасини ошириш бевосита ва (ёки) билвосита ташкил этилади. 
  • Малака ошириш муассасалари томонидан мутахассисларнинг малакасини ошириш камида 36 академик соат ҳажмда ташкил этилади.
  • Малака ошириш бўйича якуний назорат ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган оғзаки ёки ёзма имтиҳон ёхуд суҳбат шаклида ўтказилади.
  • Малака ошириш муассасаларида ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган мутахассисларга белгиланган шаклдаги сертификат берилади.
Chat