Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11311 марта ўқилди

Миллий гвардияга ишга киришга қандай талаблар бор? 

Кимлар номзод бўлиши мумкин

Миллий гвардияга контракт бўйича ҳарбий хизматга умумий ўрта, профессионал ёки олий маълумотли:

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар;

— аввал контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача шахслар;

— резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача офицерлар номзод бўлиши мумкин.

Эркак номзод учун қўшимча талаб

Эркак номзод:

— муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки ўтаётган;

— сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўтаган;

— ёки ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик курсини тугатган

бўлиши ва ҳарбий рўйхатда туриши керак.

Бўй талаби

Умумий қоидага кўра:

— эркаклар — камида 178 см;

— аёллар — камида 170 см.

Бироқ Низомда айрим махсус тоифа ва мутахассисликлар учун ушбу антропометрик талабдан истиснолар мавжуд.

Эслатма: 178 ва 170 смлик талаб Миллий гвардиядаги барча лавозимларга мутлақ тарзда татбиқ этилмайди. Махсус мутахассисликлар бўйича Низомда истиснолар белгиланган.

Жисмоний тайёргарлик

Эркак номзодлар учун синовларда:

— турникда тортилиш ёки қўлни букиб-ёзиш;

100 метрга югуриш;

3000 ёки 1000 метрга югуриш каби машқлар мавжуд.

Аёл номзодлар:

— куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуришни бажаради.

Саралаш фақат спорт синовидан иборатми

Йўқ.

Номзод:

— дастлабки ўрганиш;

— жисмоний тайёргарлик;

— психологик ўрганиш;

— тиббий кўрик;

— махсус текширув босқичларидан ўтади.

Талабларга мувофиқ деб топилган номзод бўйича кейин шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.

Қайта топшириш

Жисмоний ёки психологик синовдан қониқарсиз натижа олган номзодга белгиланган тартибда 1 йил давомида 2 марта қайта топшириш имконияти берилади. Шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Chat