Шрифт ўлчами
Кўриниш
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш;
- соҳадаги тиббиёт ва таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий ва диагностик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2025–2032 йиллар этиб белгиланган.
Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги JICA кўмагида япониялик мутахассислар гуруҳини жалб этиш учун Япониянинг “Yakuzemi Information Education Center” консалтинг компанияси билан хорижий валютада 1 йил муддатга шартнома имзолаши белгиланди.