Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:
⇒ қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;
⇒ венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;
⇒ коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.
Инвестиция платформалари оператори учун қуйидаги талаблар белгиланди:
⇒ резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;
⇒ ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;
⇒ ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;
⇒ инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.