Парваришлашнинг ҳақиқий ҳолатини текшириш далолатномаси — шахснинг парваришга муҳтож фуқаро билан бирга яшаб, амалда унга қараб турганини тасдиқловчи электрон ҳужжат.
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги ушбу маълумот қараб турувчи шахсга пенсия тайинлашда парвариш даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш учун асос бўлади. Бир парваришга муҳтож шахс бўйича бу давр у билан бирга яшаган шахслардан фақат бирига ҳисобланади.
Далолатнома қуйидагиларга амалда қараб турган шахс учун расмийлаштирилади:
Ариза берувчи парваришга муҳтож шахс билан бирга яшаши керак. У Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга чет эл фуқароси ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.
Ариза берувчи:
Давлат хизмати бепул кўрсатилади. Сўровномада назарда тутилмаган қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ногиронлик, ёш ва парваришга муҳтожлик ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали текширилади.
«Инсон» марказининг ваколатли ходими сўровнома келиб тушганидан бошлаб 5 иш куни ичида парваришга муҳтож шахс яшайдиган манзилга чиқади.
Текшириш маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида ўтказилади. Ҳақиқатда бирга яшаш, парвариш кўрсатилаётгани ва сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилиги ўрганилади.
Далолатнома 12 ойга расмийлаштирилади.
Парваришлашнинг ҳақиқий ҳолати ҳар 6 ойда ваколатли орган ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда мониторинг қилинади. Далолатнома бўлмаса, парваришлаш ҳолати суд қарори билан белгиланиши мумкин.
Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Бошқа сабаблар, жумладан, хизматни кўрсатиш «мақсадга мувофиқ эмас» деган важ билан рад этиш мумкин эмас. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин.
Далолатнома ахборот тизимида автоматик равишда бекор қилинади, агар:
Рад этиш ёки бекор қилиш қонуний эмас деб ҳисобланган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.