Шрифт ўлчами
Кўриниш
Парваришга муҳтож шахслар — И гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор бола, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қариялар.
Аризалар Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.
Ваколатли орган: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни
Далолатнома 12 ой муддатга расмийлаштирилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарори.