Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10691 марта ўқилди

Олиб чиқиш муддати тугаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситаси товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситаси сифатида қаралади.

Олиб кириш муддати тугаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситаси:

  • Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши лозим;
  • “вақтинча олиб кириш” ёхуд “экспорт” божхона режимига расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситасини  республикага олиб кириш муддатидан ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан - 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимлар АҚШ долларида Марказий банк томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича ҳисобланади.

Автотранспорт воситасини олиб кириш муддати бузилган тақдирда, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш даври учун йиғим тўланмайди.

Қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилган тақдирда, автотранспорт воситаси мусодара қилиниши мумкин.

Chat