Овчилик гувоҳномаси 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, махсус ўқув курсини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсга берилади.
Овчилик гувоҳномаси ов қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Бироқ муайян ёввойи ҳайвонни овлаш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тегишли рухсатнома ва овчилик йўлланмаси ҳам талаб этилади.
Овчилик гувоҳномасини олиш учун:
Ўқув курсларида биохилма-хилликни асраш, ҳайвон турлари ва анатомияси, ов қилиш қоидалари ва этикаси, ов усуллари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишга оид билимлар ўргатилади.
Овчилик гувоҳномаси 2 йил муддатга берилади. У ҳақидаги маълумот шахснинг паспорти ёки ID-картаси маълумотларига интеграция қилинади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда махсус ўқув курсини қайта ўташ талаб этилмайди.
Овчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун 2 БҲМ миқдорида тўлов ундирилади.
Нафақадаги шахслар ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўлов 1 БҲМни ташкил этади.
Эслатма: овчилик гувоҳномасининг ўзи ҳар қандай ҳайвонни исталган жойда овлаш ҳуқуқини бермайди. Ов қилишда муайян тур учун белгиланган квота, рухсатнома, ов мавсуми ва овчилик хўжалиги талабларига ҳам риоя қилиш зарур.