Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 97 марта ўқилди

Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Ҳукумати ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. 

Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Chat