Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 66 марта ўқилди

"Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3705, 14.11.2025 й.).

Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилмоқда:

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги;

Касбий таълим агентлиги.

Шу билан бирга, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри қуйидаги лавозимлар билан тўлдирилмоқда:

► вазирлик ва идораларда 16 та турли лавозимлар (ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби), бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсульт ва бошқалар);

► ҳудудий бўлинмаларда 14 та турли лавозимлар (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар).

Chat