Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
♦ 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;
♦ “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;
♦ “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
♦ таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;
♦ таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
♦ волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
♦ “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.