Шрифт ўлчами
Кўриниш
Низомга кўра, ишончнома жисмоний ва юридик шахсларнинг хоҳишига кўра сўровномада кўрсатилган, бироқ 3 йилдан ошмаган муддатга берилади.
Ишонч билдирувчи ишончномани расмийлаштириш учун OneID орқали Vakolat.uz платформасида рўйхатдан ўтади ва тегишли сўровномани тўлдиради.
Қуйидаги ҳолларда ишончнома ишонч билдирувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин:
▪️ жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
▪️ юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда;
▪️ жисмоний шахснинг биометрик паспорти (ID-карта) маълумотлари ўзгарганда;
▪️ ишончноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда.
Қуйидаги ҳолларда ишончнома Платформа томонидан автоматик равишда бекор қилинади:
▫️ ишончноманинг муддати тугаганда;
▫️ жисмоний шахс вафот этганда;
▫️ юридик шахс тугатилганда.
☑️ Реестр ишончномаларни уникал рақам орқали қидириш учун барчага очиқ ҳисобланади.
⏭️ “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилган ишончномалар Реестрга автоматик равишда киритилади.