Шрифт ўлчами
Кўриниш
Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади.
▶️ Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми, Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдорлари, ушбу жамғармаларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўзгартирилади.
✅ Шунингдек, Бюджет маблағларининг мақсадлилиги, самарадорлигини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилди.