Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 120 марта ўқилди

“Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–34-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.


✅ Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар киритилади:

► ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;

► ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари.

2026 йилдан янги киритилаётган вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:

► уларга KPI кўрсаткичларини белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар кўзда тутилади;

► KPI кўрсаткичлари таснифланади (стратегик, ҳудуд ва туман), уларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;

► уларнинг KPI кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади.

Chat