Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6 марта ўқилди

Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан давлат харидлари махсус ахборот порталида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг фаолиятини идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик тарзда баҳолаш имконини берувчи электрон-скоринг тизими ишга туширилади. 

✔️ Бунда электрон-скоринг тизими воситасида иштирокчиларнинг давлат харидларидаги “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “энг паст” ишончлилик даражалари берилади.

Юқоридагилар асосида қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:

► “юқори” ишончлилик даражасига эга иштирокчилар учун закалат тўлаш талаб этилмайди;

► энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларга ишончлилик даражасига мутаносиб равишда қўшимча балл берилади;

► давлат харидлари соҳасида “энг фаол тадбиркор” танловида давлат харидларидаги ишончлилик даражаси “юқори” бўлган давлат харидлари иштирокчиларининг номзодлари қўллаб-қувватланади.

⛔️ Шунингдек, авлат харидларидаги ишончлилик даражаси “паст” ва “энг паст” бўлган иштирокчиларнинг: 

► харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишига рухсат этиладиган давлат харидларининг юқори қийматига нисбатан меъёрлар белгиланади;

► бепул онлайн ўқув курслари орқали малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Chat