Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20 марта ўқилди

“Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (47-сон, 09.02.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази (Марказ) ташкил этилади.

✅ Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасасидир.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

► республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;

► радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;

► соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш.

Chat