Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 253 марта ўқилди

“Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–64-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

♦ креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш;

♦ креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш;

♦ соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.

2026–2027 йилларда 1-босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади:

♦ сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;

♦ рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;

♦ бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;

♦ бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази.

Chat