Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 310 марта ўқилди

“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–25-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

► Барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини камиида 20 поғонага кўтариш;

► Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси томонидан эътироф этилган калибрлаш имкониятлари сонини 2,5 баробарга ошириш;

► халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини камида 80 фоизга етказиш.

Шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.

✅ Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолияти тўхтатилади ҳамда унинг таркибидаги мувофиқликни баҳолаш органлари тугатилади.

Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш соҳасида тадбиркорларга қуйидаги енгилликлар жорий этилади:


► мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумидан ажратмалар 2,5 баробарга камайтирилиб, 2 фоиз миқдорида белгиланади ҳамда тўлиқлигича Ўзбекистон аккредитация маркази ихтиёрида қолдирилади;

► тадбиркорлар томонидан 2 ва ундан ортиқ аккредитациядан ўтган ҳолда мувофиқликни баҳолаш хизматлари йўлга қўйилган соҳада давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ушбу соҳада синов лабораториялари ва сертификатлаш органлари ташкил этилишига йўл қўйилмайди;

► мувофиқликни баҳолаш органларига Миллий аккредитация тизимида аккредитация ўтган ҳолда экспорт бозорларида талаб этилаётган хорижий стандартлар асосида мувофиқликни баҳолаш ишларини ўтказишга рухсат этилади.

✅ Қуйидаги иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилади:

♦ 2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари;

♦ 2027 йил 1 январдан нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар;

♦ 2028 йил 1 январдан энергетика, кимё, экология, хизмат кўрсатиш соҳалари.

Chat