Миллий рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.
✅ Давлат ва нодавлат ОТТлар қуйидаги 4 та тоифа бўйича миллий рейтингга киритилади:
▪️ амалий фанлар;
▪️ тиббиёт фанлари;
▪️ ижтимоий-гуманитар фанлар;
▪️ ижод (спорт).
Ҳар йили 1 ноябрга қадар ўтган йил учун миллий рейтинг натижалари эълон қилинади.
Бунда, ҳар йили 1 июнга қадар талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ва халқаро экспертлар ўртасида халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ўтказилади.
☑️ Миллий рейтингни ҳисоблашда фойдаланиладиган жами 25 та индикатордан 5 таси умуммиллий сўровнома асосида аниқланади ҳамда ушбу сўровнома натижалари инобатга олиниши учун ОТТдаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг камида 20 фоизи сўровномада иштирок этиши лозим.