“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–75-сон, 03.03.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади.
Мусобақалар қуйидаги йўналиш ва босқичларда ўтказилади:
✅ йўналишлар:
▫️киберспорт йўналиши;
▫️ дрон технологиялари йўналиши;
▫️ робот технологиялари йўналиши;
✅ босқичлар:
▪️ 1-босқич – вазирлик ва идораларда ҳар йили август ойида “Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги” ички мусобақаси;
▪️ 2-босқич – ҳар йили октябрь ойида “Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги” мусобақаси;
▪️ 3-босқич – ҳар йили декабрь ойида “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаси ўтказилади.
Қарорга кўра, мусобақада ғолиб бўлган ҳарбий хизматчилар қуйидагича рағбатлантирилади:
► 1-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги;
► 2-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 30 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги;
► 3-босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 50 млн сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун мудофаа вазири кубоги.
Мудофаа вазирлиги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
✅ Мусобақада иштирок этувчи ҳамда саралаб олинган ҳарбий хизматчилар ҳисобини юритиш мақсадида хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ягона электрон реестр жорий этилади.