Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 158 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (140-сон, 01.04.2026 й.) билан “Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.


Ушбу Регламент жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Қарорга кўра, махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс:

▫️ Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади; 
▫️ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

✅ Талабгор сўровномани юбориш вақтида медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва медиаторнинг касб этикаси қоидалари билан танишганини тасдиқлаши лозим.

Талабгорнинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши (нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно) уни Реестрга киритиш учун асос бўлади.

Ҳудудий адлия органлари томонидан Реестрдаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб борилади.

Chat