Унга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар асосида текширилади.
Самарадорликни ўрганиш мустақил илмий экспертлардан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Самарадорликни ўрганиш натижалари бўйича дори воситалари қуйидаги 3 та тоифага ажратилади:
► самарадорлиги исботланган дори воситалари (самарадорлиги халқаро илмий манбаларда тасдиқланган бўлса);
► самарадорлиги исботланмаган дори воситалари (халқаро илмий манбаларга кўра, самарадорлиги ўз исботини топмаган бўлса);
► самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари (самарадорлиги бўйича халқаро илмий манбаларда маълумотлар мавжуд бўлмаса).
Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.