Хусусий қурилиш назорати объектнинг қурувчиси ва назоратчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
☑️ Хусусий қурилиш назорати буюртмачининг (мулкдор) ихтиёри билан амалга оширилади.
Объектларда 1 ойда камида 1 марта хусусий қурилиш назорати амалга оширилади.
⛔️ Бунда ўтказиладиган ҳар бир хусусий қурилиш назоратининг муддати 1 иш кунидан ошмаслиги шарт.
▶️ Қуйидагилар объект қурилишининг асосий босқичлари ҳисобланади:
▫️ бино ва иншоот пойдеворини қуриш;
▫️ пойдевор қуриш;
▫️ асосий кўтариб турувчи конструкцияларни қуриш;
▫️ деворлар ва тўсиб турувчи конструкцияларни қуриш;
▫️ том ёпиш ва бошқалар.
Объект буюртмачиси қурилишнинг ҳар бир босқичи якунланишидан 2 кун аввал хусусий қурилиш назоратчисини электрон ва ёзма шаклда хабардор қилиши лозим.
Хусусий қурилиш назоратчиси хабарномани олган кундан бошлаб 1 иш куни ичида қурилиш объектига сертификатланган назоратчини бириктиради.
Хусусий қурилиш назоратчиси 5 иш куни мобайнида ижобий хулоса беради ёки объектни қўшимча кўздан кечириб, белгиланган асослар мавжуд бўлганда, ижобий хулоса беришни рад этади.