Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 67 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши (Ф–30-сон, 07.05.2026 й.) қабул қилинди.


Фармойишга кўра, қуйидагилар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди:

♦ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва унификация қилиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

♦ маъмурий ҳуқуқбузарликларни замонавий шарт-шароитлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш;

♦ ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда жазонинг профилактик таъсирини инобатга олган ҳолда маъмурий жавобгарлик чораларининг мутаносиблигини таъминлаш, муқобил жазо чораларини назарда тутган ҳолда маъмурий жазо тизимини такомиллаштириш.

✅ Фармойиш билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия (Идоралараро комиссия) ташкил этилди.

Адлия вазирлиги Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Chat