Маҳалла раисининг асосий вазифалари:
аҳоли муаммоларини аниқлаш ва масъул ташкилотларга етказиш;
маҳалла инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;
кўча ва хонадонларнинг ободлигини таъминлаш;
ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
оммавий ҳашарларни ўтказиш;
миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тарғиб қилиш;
“Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш.
Маҳалладаги бирор муаммо қайси ташкилот ёки масъул ходим ваколатига киришини билмасангиз, аввало маҳалла раисига мурожаат қилишингиз мумкин.