Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 179 марта ўқилди

Ёшлар етакчиси маҳалладаги ёшларнинг муаммолари, бандлиги, таълими ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланади.


Унинг асосий вазифалари:

  • маҳалладаги ёшлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

  • ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

  • ёшларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш;

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш;

  • ижтимоий фаол ва ташаббускор ёшларга кўмаклашиш;

  • спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

  • китобхонликни кенг ривожлантириш;

  • хорижда яшаётган ёки ишлаётган ёш ватандошлар билан алоқаларни йўлга қўйиш.

Ўқиш, касб-ҳунар, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”, спорт ёки ёшлар лойиҳалари бўйича маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин.

Chat