Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 237 марта ўқилди

Профилактика инспектори маҳалла ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул ҳисобланади.


У қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

  • маҳаллада жамоат тартибини сақлаш;

  • ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш;

  • жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ўрганиш;

  • низоли ва хавфли вазиятларнинг олдини олиш;

  • назоратсиз ёки қаровсиз қолган вояга етмаганларни ҳимоя қилиш;

  • фуқароларни турли ноқонуний ва зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялаш;

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

Маҳаллада жамоат тартиби бузилиши, оилавий низо, вояга етмаганлар назоратсиз қолиши ёки ҳуқуқбузарлик хавфи мавжуд бўлса, профилактика инспекторига мурожаат қилиш мумкин.

Chat