Йўловчи багажини квитанцияда кўрсатилган манзил станциясига етмасдан, йўналишдаги бошқа станцияда олиши мумкин.
Бунинг учун йўловчи багажни олмоқчи бўлган станцияга поезд етиб келишидан камида 30 дақиқа олдин поезд бригадири орқали ёки шахсан багаж вагони қабул қилувчи-топширувчисини огоҳлантириши керак.
Багаж фақат:
Багаж берилганда квитанция олиб қўйилади ва унга багаж йўловчига вагондан берилганлиги ҳақида белги қўйилади.
Багаж босиб ўтмаган масофа учун тўланган ташиш ҳақи қайтарилмайди.
Багажни олиш учун:
Агар қабул қилувчида тегишли йўналиш бўйича чипта бўлмаса, қоидаларда назарда тутилган ҳолатларда юк багаж тарифи бўйича қўшимча ҳақ ундирилади. Багаж берилганда квитанция кассада қолдирилади.
Багаж станция йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун очиқ бўлган вақт давомида берилади.
Ташувчи багажни:
Станцияда тегишли транспорт мавжуд бўлса, йўловчининг хоҳишига кўра багаж белгиланган қўшимча ҳақ эвазига у кўрсатган манзилга етказилиши мумкин.
Йўловчининг хоҳишига кўра, келиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда бир суткалик муддат ўтгач, станция багаж етиб келганлиги ҳақида телефон, буюртма хат ёки бошқа усулда хабар беради.
Хабар бериш хизмати учун ташувчи белгилаган тариф бўйича ҳақ ундирилиши мумкин.
Агар станция белгиланган муддатда хабар бермаса, хабар юборилгунга қадар ўтган сақлаш кунлари учун ҳақ ундирилмайди.
Манзил станциясига келган багаж келган кун ҳисобга олинмасдан бир сутка давомида бепул сақланади.
Бир суткадан ортиқ сақланган багаж учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўланади.
Багаж квитанцияси ёки ташиш амалга оширилган чипта йўқолган бўлса, багаж:
Бунда юк багаж тарифи бўйича ташиш ҳақи фарқи ундирилиб, багаж тилхат асосида топширилади.
Багаж белгиланган вақтда етиб келмаса, станция квитанцияга «Багаж етиб келмади» деган белги қўйиши ва йўловчидан хабар юбориш манзили кўрсатилган аризани қўшимча ҳақсиз қабул қилиши керак.
Агар багаж етказиш муддати тугаганидан кейин 10 кун давомида келмаса, у йўқотилган ҳисобланади. Йўловчи багаж қиймати қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Қидирилаётган багаж топилса, станция йўловчига у келган куннинг ўзида хабар бериши керак. Компенсация олган йўловчи топилган багажни қабул қилганда олинган компенсацияни қайтариши лозим.
Багажнинг вазни ёки жойлари кам чиққан ёхуд у шикастланган бўлса, тижорат далолатномаси тузилади. Йўловчи ушбу далолатнома асосида ташувчига даъво билдириши мумкин.
Багажни олиш, сақлаш, йўқолган ёки шикастланган багаж учун компенсация бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан белгиланган.