Боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш, жумладан, қуйидаги ҳолатларда таъминланади:
Бундай болаларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатли орган — бола аниқланган ҳудуддаги туман ёки шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш, ички ишлар, таълим, ФҲДЁ ва суд органлари, нотариуслар, маҳалла раиси, ижтимоий ходимлар, боланинг қариндошлари ҳамда бола ота-она қарамоғисиз қолганидан хабардор бўлган бошқа шахслар тегишли маълумотларни ваколатли органга тақдим этиши шарт.
Муҳим! Бола ота-она қарамоғисиз қолгани аниқланганидан кейин маълумот асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга 24 соат ичида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига юборилади. Маълумот электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази:
Бола тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантирилади ва доимий янгилаб борилади.
Болани жойлаштиришда биринчи навбатда унинг энг устун манфаатлари, хавфсизлиги, соғлиғи, ёши, оилавий алоқалари ва фикри ҳисобга олинади.
Имкон қадар бола оила муҳитида:
14 ёшгача бўлган бола учун индивидуал ривожланиш режаси, 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахс учун эса ижтимоий интеграция режаси ишлаб чиқилади.
Болани жойлаштириш шакли унинг ҳуқуқий мақоми ва ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқиб танланади. Асосий мақсад болани шунчаки муассасага жойлаштириш эмас, балки унинг хавфсиз оилавий муҳитда яшашини таъминлашдир.
Материал Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори асосида тайёрланди.