Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс васий ёки ҳомийнинг мол-мулкига, васий ёки ҳомий эса шахснинг мол-мулкига нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас.
Алимент, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар ҳам васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли ҳисобланади.
Васий ёки ҳомий шахснинг мол-мулки ва маблағларидан ўзининг ёки бошқа шахсларнинг манфаати учун фойдаланиши мумкин эмас.
Васий ёки ҳомий мол-мулкни сақлаши, қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ва унга етказилган зарарни қоплаши шарт.
Васий васийлик ва ҳомийлик органининг олдиндан рухсати билан:
Шахснинг мол-мулки қиймати пасайишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ҳаракат учун ҳам олдиндан рухсат олиниши керак.
Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати қуйидаги ҳолларда ҳам талаб қилинади:
Рухсат олиш талаби мулкни сотиш ёки айирбошлаш билангина чекланмайди. Шахснинг мулкий ҳуқуқи ёки мол-мулк қийматига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, битим шахснинг қонуний манфаатларига мувофиқлигини баҳолайди.
Рухсат ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан васий ёки ҳомийга тақдим этилиши керак.
Рад этиш тўғрисидаги қарорда унинг асослари кўрсатилиши шарт.
Васий ёки ҳомий зарур рухсатни олмасдан шахс номидан шартнома тузса, васийлик ва ҳомийлик органи шахс манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилади.
Шартнома ҳақиқий эмас деб топилганда шахсга тегишли мол-мулк қайтарилади. Битим тарафларига етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда васий ёки ҳомий томонидан қопланади.
Дастлабки тарзда бир ойга тайинланган васий ёки ҳомий боланинг мол-мулкини унинг номидан тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас.
Материал Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори асосида тайёрланди.