Патронат — етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани ваколатли орган билан тузилган шартнома асосида оилада тарбиялаш шаклидир.
Патронат фарзандликка олиш ҳисобланмайди. Бола билан тутинган ота-она ўртасида фарзандликка олишга хос бўлган қариндошлик муносабатлари автоматик равишда юзага келмайди.
Бола патронат оилага берилганда ҳам унинг алимент, пенсия, нафақа, мулк ва турар жойга бўлган ҳуқуқлари сақланади.
Муҳим! Амалдаги тартибга кўра, бола патронат шаклида фақат тўғри ёки ён шажара бўйича қариндошига берилади. Болани қариндошларига беришда вояга етган меҳнатга лаёқатли ака ва опаларига устунлик берилади.
Муомалага лаёқатли вояга етган эркак ёки аёл тутинган ота-она бўлиши мумкин.
Қуйидаги шахсларга болани патронатга олишга йўл қўйилмайди:
Номзод яшаш жойидаги туман ёки шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига бевосита ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходим орқали ариза беради.
Ариза асосида номзоднинг:
Қонунчиликда назарда тутилган айрим маълумотлар ваколатли орган томонидан идоралараро ахборот алмашинуви орқали олинади.
Номзод фарзандликка олувчилар ва тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтиб, тегишли сертификат олиши керак.
Тайёрлов давомида боланинг психологик ҳолати, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиш оқибатлари, боланинг янги оилага мослашуви, низоли ҳолатларни бартараф этиш ҳамда тутинган ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.
Номзод бўйича ижобий хулоса қабул қилингач, у тегишли ҳисобга қўйилади.
Бола «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази билан тутинган ота-она ўртасида тузиладиган шартнома асосида оилага берилади.
Шартномада:
Болани патронатга беришда унинг ёши, соғлиғи, психологик ҳолати, қариндошлик муносабатлари ва фикри ҳисобга олинади.
Тутинган оилага тарбиялаш учун кўпи билан 5 нафар бола берилиши мумкин.
Оиладаги ўз болалари, фарзандликка олинган ва тутинган болаларнинг умумий сони, қоида тариқасида, 8 нафардан ошмаслиги керак.
Болани тарбиялаш ва парваришлаш:
Тутинган ота-она:
Бола, агар бу унинг манфаатларига зид бўлмаса, ваколатли органнинг рухсати билан ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Патронатга олинган ҳар бир бола учун:
Маблағлар бола оилага қабул қилинганидан кейин ажратилади. Янги қабул қилинган бола учун биринчи ойдаги тўлов у оилада тарбияланган кунларга мутаносиб равишда ҳисобланади.
Болага ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун тутинган ота-она жавобгар ҳисобланади.
Патронат оилада тарбияланаётган боланинг турмуш ва тарбия шароитлари ҳар ойда камида бир марта, тутинган ота-онанинг хонадонига ташриф буюриш орқали ўрганилади.
Мониторингда:
ўрганилади.
Шартнома ваколатли орган ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Тутинган ота-она бир ойдан ортиқ касал бўлса ёки бола билан ўзаро муносабатларда ҳал этиб бўлмайдиган муаммо юзага келса, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраши мумкин.
Бола биологик ота-онасига қайтарилганда, фарзандликка олинганда ёки бошқа муқобил жойлаштириш шаклига ўтказилганда ҳам шартнома бекор қилинади.
Материал Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори асосида тайёрланди.