Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7378 марта ўқилди

Бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган алиментнинг умумий миқдори белгиланган миқдордан ошиб кетса, алимент тўловчи ота (она) алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи кимнинг фойдасига чиққан бўлса, ўша шахсларнинг ҳар бирига нисбатан алиментнинг миқдорини тегишинча камайтириш тўғрисида даъво тақдим этиши мумкин.

  • Суд судларнинг барча ҳал қилув қарорларига биноан тўланиши лозим бўлган, белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда, болаларга нисбатан судларнинг ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган алиментнинг тенг улушдаги янги миқдорини белгилайди.
  • Алиментнинг миқдорини камайтиришга асос бўлган ҳолатлар тугаган тақдирда, вояга етмаган болалари учун алимент олувчи шахс белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Chat