Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24327 марта ўқилди

Оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида қабулни, қоида тариқасида, оилавий шифокор амалга оширади. У беморни тор доирадаги шифокорга (лор, окулист, стоматолог, кардиолог, жарроҳ, невропатолог, гастроэнтеролог, гинеколог, педиатр ва бошқа) юбориши мумкин.

Умумий амалиёт шифокори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • касбий малакаласини ошириш ва белгиланган тартибда малака тоифасини олиш учун аттестациядан ўтиш;
  • амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амбулатория ёки оиладаги беморни парвариш қилиш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини беради;
  • уйида вафот этганлиги тиббий маълумотнома бериш;
  • оилавий поликлиника раҳбариятига ва соғлиқни сақлашнинг юқори турувчи бошқарув органларига аҳолига бириктирилган тиббий-ижтимоий ёрдамни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
  • йиғилишларда, илмий ва амалий конференцияларда иштирок этиш, умумий амалиёт шифокорининг мақсад ва вазифаларига мос келадиган турли хил жамоат ва профессионал ташкилотларга аъзо бўлиш;
  • бошқа мутахассислар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ва бошқалар.

Ҳамширалар ва фельдшерлар шифокорга беморни даволаш бўйича ёрдам кўрсатадилар. Улар асосан беморнинг артериал қон босими, унинг бўйи ва вазнини ўлчайдилар, инъекция қиладилар, физиотерапияни ўтказадилар.

Лаборантлар шифокорларга лаборатория тадқиқоти ўтказилишида ёрдам берадилар.

Chat