Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ходим хизмат топшириғини бажариш учун хорижга хизмат сафарига юборилиши мумкин.
Хизмат сафарига раҳбарнинг буйруғи асосида юборилади ва хизмат сафарининг қуйидаги харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаб берилади:
Суткалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун учун белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади (айрим шахсларга устамалар тўланади). Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади (чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади). Хорижда узлуксиз 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўлганларга нисбатан ва бошқа шахслар учун суткалик харажатларни қоплашнинг бошқача тартиби белгиланади.
Хорижга хизмат сафарларига юборилганда яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) харажатлар хорижий валютада белгиланган меъёрлар асосида тўланади Яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича) қўшимча харажатлар белгиланган меъёрлар асосида меҳмонхоналар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумот асосида ташкилот раҳбари қарори билан қоплаб берилади Овқатланиш ва бошқа шахсий хизматлар (мини-бар, кабель телевидениеси, кийимларни ювдириш ва дазмоллатиш ва бошқалар) суткалик харажатлар ҳисобидан тўланади ва алоҳида қопланмайди.
Транспорт харажатларини қоплаш ташкилот раҳбарлари амалга оширилади: Ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарларига, Бош консуллар – алоҳида хориждаги консуллик муассасаси раҳбарларига: Бошқа барча хизмат сафарига юбориладиган шахсларга:
Вакиллик харажатлари вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида қоплаб берилади. Кўзда тутилмаган харажатлар учун 1000 АҚШ долларигача ажратилади ва Ҳукумат делегацияси аъзоларидан бирига ҳисобот топшириш шарти билан берилади.
Транспорт, яшаш учун (турар жойни ижараси бўйича), суткалик, вакиллик ва кўзда тутилмаган харажатлардан ташқари ҳужжатлар билан тасдиқланган қуйидаги харажатлар ҳам қопланади: Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли хизмат сафари харажатлари қопланмайди.