
Давлат мактабгача таълим ташкилотларига, қоида тариқасида, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Тўлиқ қувват билан ишламаётган айрим давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат асосида қабул қилишга рухсат берилган. Бу имконият ҳар бир ташкилотда бўш ўрин ва тегишли шароит мавжудлигига боғлиқ.
Йўлланма — болани танланган давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон ҳужжат.
Ариза:
Хизмат бепул кўрсатилади. Ариза берувчи бир вақтда болани 3 тагача мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиши мумкин.
Қоида тариқасида, сўровномани тўлдиришнинг ўзи етарли. Имтиёзга оид маълумотлар давлат ахборот тизимларидан автоматик олинади, тизимда мавжуд бўлмаган айрим ҳолатлар эса тегишли ҳужжат билан тасдиқланади.
Танланган ташкилот ва боланинг ёшига мос гуруҳда:
Йўлланма бўш ўрин пайдо бўлган куни навбат асосида автоматик расмийлаштирилади. Аризачи навбат ҳолатини онлайн кузатиши ёки Давлат хизматлари марказидан бепул маълумот олиши мумкин.
Йўлланма шакллангани ҳақидаги хабарнома ариза берувчининг телефон рақамига ва танланган ташкилотга юборилади.
Ариза берувчи хабарномадаги тасдиқ кодини тақдим этганидан кейин болани қабул қилиш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан 2 иш куни ичида расмийлаштирилади. Қабул йўлланма шаклланганидан кейин 15 иш куни ичида расмийлаштирилмаса, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қабул қилишда, шунингдек, боланинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилади.
Давлат хизматини кўрсатиш:
Тузатиш мумкин бўлган хато аниқланса, ариза берувчига уни 5 иш куни ичида бартараф этиш имконияти берилади. Бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади.
Бола танланган ташкилотлардан бирига қабул қилиниб, расмийлаштирилса, бошқа ташкилотларга берилган аризалар автоматик бекор қилинади.
Қисқа муддатли гуруҳ ёки Илк ривожланиш марказига қабул қилинган болалар учун ушбу истисно қўлланилмайди.