Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бюджет даромадлари 43,7 фоизга ошди: ижтимоий соҳага 106 триллион сўм йўналтирилди

  • 17.09.2026
  • 35 марта ўқилди

2026 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига қарийб 207 триллион сўм тушди. Бюджет харажатларининг ярмидан кўпи ижтимоий йўналишларга, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашга сарфланди.


Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг парламентдаги ахборотига кўра, даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 триллион сўмга — 43,7 фоизга кўпайган.

Тушумларнинг 149 триллион сўми — 72 фоизи Солиқ қўмитаси, 41 триллион сўми — 20 фоизи Божхона қўмитаси ҳиссасига тўғри келган.

Олти ойлик бюджет харажатлари қарийб 206 триллион сўмни ташкил этган. Шундан ижтимоий соҳага қарийб 106 триллион сўм йўналтирилган.

Ижтимоий соҳа улуши жами бюджет харажатларининг 51,5 фоизини ташкил этди.

Таълимга 49,5 триллион сўм, соғлиқни сақлашга қарийб 23 триллион сўм ажратилган. Бу маблағлар ҳажми ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан тегишлича 5,4 триллион ва 2,8 триллион сўмга ошган.

Chat