Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилади

  • 08.10.2026
  • 52 марта ўқилди

 “Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 03.10.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги қуйидаги соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди:
 

мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
касбий таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
қўшимча ва норасмий таълим.

 Таълим ва илм-фан вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Chat