Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ–1184-сон, 21.10.2026 й.) қабул қилинди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилади.
Мазкур ўзгартиришга мувофиқ, алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топади.
Алифбо таркиби:
A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z ва ’ (тутуқ белгиси).
Шунингдек, Қонунда қуйидагилар белгиланди:
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.