Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Болалар нафақаси қандай тартибда ва неча ёшгача тўланади?

  • 18362

Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. 
Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.

  • Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ягона реестр» АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.
  • Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
  • «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.
  • Кам таъминланган деб эътироф этилган оила тўғрисида маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олиш мумкин.

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш қўйидаги схема орқали амалга оширилади.

  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
  • Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  • чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);
  • болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;
  • ва бошқалар.

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
250 000 сўм3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун,
325 000 сўмёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

 

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.

Chat