Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мен сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган ходимман, мен ўқишим бошланмоқда, менга иш ҳақи сақланган ҳолда таътил бериладими?

  • 36974

Жавоб: Амалдаги меҳнат кодексининг 385-моддасида

  • “олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида 20 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида 10 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида 30 кун
  • олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида 30 календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида 20 календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганига нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин. 

Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади. 

Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўлайди. Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади деб кўрсатилган.

Шу моддага асосан сизга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда имтихонларни топшириш учун таътил берилади.

Chat