Ишлаб чиқарувчи, ижрочи ёки сотувчи истеъмолчига реализация қилинаётган товар, иш ёки хизмат ҳақида ўз вақтида, зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Маълумотда, жумладан:
Зарур маълумот товарнинг этикеткаси, тамғаси, техник ҳужжати ёки муайян товар, иш ёхуд хизмат тури учун қабул қилинган бошқа усул орқали истеъмолчига етказилиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумот товарнинг этикеткаси, тамғаси ёки бошқа усулда, сотувчи ва ижрочи ҳақидаги асосий маълумотлар эса истеъмолчи кўриши мумкин бўлган жойда тақдим этилади.
Концерт-томоша тадбирида фонограммадан фойдаланилса, бу ҳақда истеъмолчига олдиндан ахборот берилиши керак.
Бундан ташқари, концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт.
Агар нотўғри ёки етарли бўлмаган маълумот туфайли истеъмолчи ўзига керакли хусусиятларга эга бўлмаган товарни сотиб олган бўлса, у шартномани бекор қилиш ва зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар зарур маълумот товар, иш ёки хизматни сотиб олиш пайтида берилмаган бўлса, ваколатли давлат органи бундай товарни реализация қилишни маълумот тақдим этилгунга қадар тўхтатиб туриш чораларини кўриши мумкин.
Эслатма: сотувчи берган реклама ёки оғзаки ваъда товарнинг ҳақиқий хусусиятларига мос келмаса, истеъмолчи харидни тасдиқловчи ҳужжатлар ва берилган ахборотни сақлаб қўйиши мақсадга мувофиқ.