Узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи ёки ижрочи кафолат муддатини белгилаши лозим.
Кафолат муддати:
Бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, агар қонунчиликда бошқача қоида бўлмаса, асосий буюм кафолат муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
Кафолат муддати товар паспортида ёки товар билан бирга истеъмолчига бериладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
Ишлаб чиқарувчи товардан кафолат ва хизмат муддати давомида фойдаланиш имкониятини таъминлаши, уни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиши шарт.
У товар ишлаб чиқарилаётган даврда ҳамда ишлаб чиқаришдан олиб ташланганидан кейин:
Ишлаб чиқарувчи ёки ижрочи товар, иш ёки хизматнинг хизмат ёки яроқлилик муддати давомида хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт.
Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, хавфсизлик товар истеъмолчига сотилган ёки иш бажарилган пайтдан бошлаб 10 йил давомида таъминланиши лозим.
Дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида ишлаб чиқариш санаси, яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари кўрсатилиши шарт. Яроқлилик муддати ўтган ёки белгиланмаган товарларни сотиш тақиқланади.
Товар, иш ёки хизмат нуқсони туфайли истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи, ишлаб чиқарувчи ёки ижрочи томонидан қопланиши лозим.
2026 йил 19 январдан, агар ҳаёт ёки соғлиққа зарар мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиши натижасида етказилган бўлса, мувофиқликни баҳолаш органи ҳам сотувчи, ишлаб чиқарувчи ёки ижрочи билан бирга солидар жавобгар бўлади.
Зарарни қоплашни ҳатто сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи билан бевосита шартнома тузмаган истеъмолчи ҳам талаб қилиши мумкин.
Эслатма: хавфли товар қайтариб олиниши эълон қилинган бўлса, истеъмолчи ундан фойдаланишни тўхтатиши лозим. Товарни қайтариб олиш билан боғлиқ ҳолда истеъмолчига етказилган зарар қонунда белгиланган тартибда қопланади.