Товар ёки хизмат учун пул тўлашдан олдин сотувчи ҳақида етарли маълумот борлигини текшириш лозим.
Айниқса:
Маълумотларнинг йўқлиги ҳар доим фирибгарликни англатмайди, аммо харидни амалга оширишдан олдин сотувчининг ишончлилигини қўшимча текшириш учун жиддий сабаб ҳисобланади.
Онлайн сотувчи намуна ёки тавсиф бўйича буюртма қилинган товарга мос товарни етказиши шарт.
Истеъмолчи товарни қабул қилиш вақтида:
Агар товар намуна ёки тавсифга мос келмаса, истеъмолчи уни алмаштириш ёки пулини қайтаришни талаб қилиши мумкин. Бундай товарни қайтариш билан боғлиқ харажатлар сотувчи зиммасида бўлади.
Йўқ, ҳар доим ҳам эмас. Агар товар қиймати истеъмолчининг айбисиз пасайган бўлса ёки товарни кўздан кечириш ва текшириш учун қадоғи очилган бўлса, бу ҳолат истеъмолчини онлайн шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан автоматик равишда маҳрум қилмайди.
Шартнома бекор қилинганда сотувчи истеъмолчига товарни қаерга қайтариш кераклиги ҳақида хабар бериши шарт.
Агар онлайн шартнома бекор қилинганидан кейин истеъмолчи тўлаган пул шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаса, сотувчи кечиктирилган ҳар бир кун учун қайтарилиши лозим бўлган сумманинг 1 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Пенянинг умумий миқдори қайтарилиши лозим бўлган суммадан ошмаслиги керак.
Карта рақами, амал қилиш муддати ёки бошқа маълумотларни фақат тўлов учун зарур бўлган ишончли тўлов саҳифасида киритиш лозим.
SMS-код, банк иловаси пароли, PIN-код ва бошқа тасдиқлаш кодларини сотувчи ёки бошқа шахсга бериш керак эмас.
Фирибгарлик — алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш билан боғлиқ жиноят.
Ахборот тизими ёки ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик Жиноят кодексининг 168-моддасида алоҳида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилган.
Бундай ҳолатда тўлов чеки, ёзишмалар, реклама ёки эълон скриншотлари, телефон рақамлари, карта ёки ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқа далилларни сақлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.
Эслатма: товар сифатидан норозилик билан ҳақиқий фирибгарликни фарқлаш керак. Оддий сифат ёки шартнома низоси истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартибида ҳал этилиши мумкин, алдаш орқали мулкни эгаллаш аломатлари бўлса эса жиноий-ҳуқуқий масала юзага келади.