Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган турар жой эгасиз турар жой ҳисобланади. Эгасизлик белгилари аниқланганда, аввало уй-жойнинг мулкдори ёки унинг ишончли вакилини топиш чоралари кўрилади.
Турар жой 6 ойдан ортиқ бўш турган ва унда қонуний асосда яшайдиган шахслар бўлмаган ҳолда қуйидаги белгилардан бири мавжуд бўлса, ҳисобга қўйилиши мумкин:
Ушбу ҳолатлар биргаликда ёки алоҳида мавжуд бўлиши етарли.
Эгасиз турар жойлар ҳақидаги маълумотлар маҳалла, бошқарув органлари, коммунал корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилиши мумкин.
Турар жой фонди сақланиши мониторинги бўйича комиссия:
Ҳокимлик материаллар келиб тушганидан кейин 10 кун ичида турар жойни эгасиз кўчмас мулк сифатида ҳисобга қўйиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ариза юборади.
Мулкдор:
Муҳим: уй-жойнинг 6 ойдан ортиқ бўш туриши уни автоматик равишда давлат мулкига айлантирмайди. Объект камида 3 йил ҳисобда туриши ва уни давлат мулкига ўтказиш ҳақида суд қарори қабул қилиниши шарт.
Мулкдор ёки унинг вакили суд қарори қабул қилингунига қадар қайтиб келса, ҳокимликка ариза бериб, уй-жойни ҳисобдан чиқаришни сўраши мумкин. Ариза комиссия билан биргаликда 3 кун ичида кўриб чиқилади.