Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилади. Агар хотин ҳомиладор бўлса никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилади.
Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви Ўзбекистон Республикасининг ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган эр-хотинлар томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилиши мумкин, ушбу Қоидаларнинг 102-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар (Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади) бундан мустасно.
Бунда эр-хотиннинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади ҳамда эр-хотин томонидан ўз шахсини Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқлаши никоҳдан ажратишга нисбатан розиликни билдиради.
ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай бу ҳақида эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.
Бунда ФҲДЁ органлари тегишли органлардан вояга етмаган фарзандлари йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраши мумкин.
Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.
Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.
Никоҳдан ажратиш қайд этилгандан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.
Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.
Кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ундирилади.
- никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баравари
- такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари
ФҲДЁ органи қабулига ёзилиш учун ҳаволага ўтинг.