Телекоммуникация хизматлари оператор (провайдер, эшиттирувчи) ва абонент ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномага асосан тақдим этилади.
Телекоммуникация хизматларига уланиш учун ариза:
- муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний шахс томонидан;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахс, шунингдек, унинг филиали ёки ваколатхонаси томонидан берилиши мумкин.
Шартномани тузиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
- мурожаатчи вояга етмаган жисмоний шахс бўлганда, бундан14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги бўлган ҳоллар мустасно;
- телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш кўзланаётган манзил оператор (провайдер, эшиттирувчи) хизмат кўрсатиш зонасига кирмаганда;
- мурожаатчи томонидан маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
- тақдим қилинган маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.
"Ўзбектелеком" АКнинг фаолияти билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.