Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8766 марта ўқилди

Жисмоний ёки юридик шахс телекоммуникация оператори ёки провайдери билан шартнома тузишдан олдин оператор ёки провайдердан:
  • тақдим этиладиган асосий ва қўшимча телекоммуникация хизматлари рўйхати;
  • тақдим этиладиган телекоммуникация хизматлари нархи ва тарифлар;
  • алоқани ва абонентнинг телекоммуникация тармоғидан фойдалана олишни ташкил қилиш усуллари;
  • уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби;
  • телекоммуникация хизматларини тақдим этиш қоидалари;
  • кафолатланган хизмат кўрсатиш даражаси, сифат даражаси, оператор (провайдер) серверида абонент ахборотининг ҳимояланганлигини таъминлашнинг кафолатланган даражаси ва бошқа маълумотларни, ахборотларни олишга ҳақли.

Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари билан ҳаволада танишинг.

Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари билан ҳаволада танишинг.

Оператор томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг;
  • Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.
Chat