Билим сифатини назорат қилиш тўғрисидаги низом 5–11-синф ўқувчиларига татбиқ этилади.
Мактабда:
Баҳолаш — ўқувчининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури бўйича билим ҳамда амалий кўникмаларни қай даражада ўзлаштирганини аниқлаш жараёни.
Анъанавий тизимда ҳар бир назорат тури:
Назорат турларига:
Форматив баҳолаш — дарс жараёнида ўқувчининг билим ва кўникмаларини мунтазам кузатиш ҳамда унга ривожланиш учун фикр-мулоҳаза бериш усули.
Мезонларни ўқитувчи фан хусусияти ва ажратилган соатлардан келиб чиқиб белгилайди. Баҳо чорак давомида қўйилган 1 дан 10 баллгача бўлган натижаларнинг ўртача кўрсаткичидан шаклланади.
Ҳар бир ўқувчи чорак, ярим йиллик ёки йил давомида камида 4 марта форматив баҳоланиши керак.
Сумматив баҳолаш — фаннинг боби, чораги, ярим йиллиги ёки ўқув йили якунида ўқувчининг эгаллаган билим ва кўникмаларини баҳолаш.
У:
Боб бўйича баҳолаш ёзма, амалий, лаборатория, лойиҳа, ижодий иш ёки оғзаки жавоб шаклида ўтказилиши мумкин. Бир кунда бир синф учун 3 тадан ортиқ фан бўйича чораклик сумматив баҳолаш ўтказилмайди.
Чораклик натижа жами 100 баллдан:
Баллар қуйидагича баҳога айлантирилади:
Баҳолаш жараёнида:
Фан ўқитувчиси фан хусусиятидан келиб чиқиб калькуляторга истисно белгилаши мумкин.
Узрли сабаб билан қатнашмаган ўқувчи қайта топширганда олган ҳақиқий бали қўйилади.
Узрсиз қатнашмаган, қоидани бузган ёки 30 фоиздан паст натижа олган ўқувчи ҳам қайта топшириши мумкин, бироқ унинг максимал натижаси 65 фоиздан ошмайди.
Анъанавий тизимда ўқувчи ёки ота-она йиллик баҳодан норози бўлса, педагогик кенгаш тузган фан комиссиясига имтиҳон топширишни сўраши мумкин. Ота-она хоҳишига кўра имтиҳонда иштирок этади.